Америкалик мусулмонлар штатларда Байденга қарши кампания бошламоқчи
Америкалик мусулмонлар Исроилнинг Ғазога қарши урушида АҚШ президентининг ҳаракатларига нисбатан ўз позициясини акс эттирувчи “Байдендан воз кечиш” кампаниясини бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Guardian.
Қайд этилганидек, араб ва мусулмон америкаликларнинг бу позицияси Байденнинг 2020 йилда ғалаба қозонган кўплаб штатларда қайта сайланиш истиқболига путур етказади.Кампанияни бошлаш учун Мичиган, Миннесота, Аризона, Висконсин, Флорида, Жоржия, Невада ва Пенсильваниядаги мусулмон етакчилар Мичиган штатининг Дирборн шаҳрида учрашиши кутилмоқда.
Гуруҳ ўз баёнотида мазкур кампания Байден ўт очишни тўхтатишга чақиришни ва Ғазодаги бегуноҳ одамларни ҳимоя қилишни истамагани учун нишонга олингани, “овоз беришда иккиланувчи штатлардаги мусулмон лидерлар Байденнинг 2024 йилги сайловда мағлуб бўлишини таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиши” таъкидланади.
Аввалроқ Американинг NBC ахборот тармоғи Оқ уй “Исроилнинг Ғазога қарши агрессиясини қўллаб-қувватлагани учун ўсиб бораётган ва мисли кўрилмаган ички қаршиликка дуч келаётгани” ҳақида хабар берган эди.
Юзлаб
федерал ҳукумат ходимлари Байденга фаластинликлар ҳаётини ҳимоя қилиш учун
оташкесим сўраган очиқ мактубни имзолади, Конгрессда эса юзлаб ходимлар
норозилик намойишлари уюштирди ва ўт очишни тўхтатиш талаби бўлган хатларга
имзо чекди.
Аввалроқ NBC News томонидан
ўтказилган сўров Байденнинг сайловчилар қўллаб-қувватлаши энг паст даражага
тушганини кўрсатганди. Сўров натижаларига кўра, 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган
сайловчиларнинг 70 фоизи президентнинг уруш ҳақидаги позициясини қоралаган,
бошқа ёш гуруҳлари орасида эса 56 фоизи Байден сиёсатини рад этган.