Қозоғистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради: нималар маълум
Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" компаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Самолёт Бокудан Грознийга кетаётган бўлган.
Давомини ўқиш...86625.12.2024 10:39Суриянинг Россиядаги элчиси: Сурияда бирор бир режим эмас, коррупция ва мафия тизими ҳукмрон эди
Суриянинг Россиядаги элчиси Башар ал-Жафарийнинг айтишича, ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад даврида Сурияда бирор бир режим эмас, балки коррупция ва мафия тизими ҳукмронлик қилган. Элчи, шунингдек, Сурияда зулм тугаб, янги давр бошланганини таъкидлади.
Давомини ўқиш...81325.12.2024 10:05Ўзбекистон 2025 йилдан расман БРИКС бўйича ҳамкор давлатга айланади
2025 йил 1 январдан Ўзбекистон ва Қозоғистон БРИКС ташкилоти билан ҳамкорлик мақомини расман қўлга киритади. Бу ушбу мамлакатларга БРИКС тадбирларида ва ташкилотнинг турли фаолиятларида ҳамкор давлат сифатида иштирок этиш имконини беради.
Давомини ўқиш...140625.12.2024 09:06Суд Амстердамдаги тартибсизликларда антисемитизм топмади
Амстердам суди Исроилнинг "Маккаби" футбол клуби мухлисларига қарши кўча тартибсизликлари бўйича ишда антисемитизмни аниқламади. Тартибсизликлар 8 ноябрда Исроил мухлисларининг қўпол хатти-ҳаракатлари — Фаластин байроғини ёқиш, арабларга қарши шиорлар ва транспорт воситаларини ёқиб юборишлари оқибатида келиб чиққан эди.
Давомини ўқиш...65125.12.2024 07:37Покистон Афғонистонда ҳаво ҳужумларини амалга оширди
Покистон ҳаво кучлари Афғонистоннинг Пактика вилоятига бир неча авиазарбалар берди. "Толибон" Мудофаа вазирлиги вакили Иноятуллоҳ Хоразмий ҳужум натижасида вазиристонликлар (Афғонистонга Покистон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудида қочиб ўтганлар) ва тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар борлигини ҳамда "бу қўрқоқлик ҳаракати жавобсиз қолмаслигини" маълум қилди.
Давомини ўқиш...129525.12.2024 06:45Қатар, Иордания ва Саудия Арабистони Суриянинг янги маъмурияти билан музокара ўтказди
Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг, бу давлатлар Сурияни қайта тиклаш ва келажакдаги ҳамкорликни кучайтириш учун янги дипломатик алоқаларни ўрнатмоқда. Таъкидлаш жоиз, Сурия пойтахти Дамашқда Туркия ва Қатар давлатлари ўз элчихонасини қайта очди.
Давомини ўқиш...90624.12.2024 17:17Келгуси йилда Сиси режими остидаги Мисрни нималар кутмоқда?
Cиёсий тизими аста-секин чириб бораётган Миср фақатгина Ғарб ва Кўрфаз араб давлатларининг узлуксиз молиявий ёрдами билан яшаб қолаётган улкан ҳаракатсиз кучга айланган. Мамлакат қамоқхоналарида шароит ҳамон аянчли, маҳбуслар қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга қарши бир неча бор очлик эълон қилишди. Бу йил Ички ишлар вазирлиги қамоқхоналари, Ички хавфсизлик бўлинмалари ва полиция участкаларида 50 дан ортиқ маҳбус вафот этди.
Давомини ўқиш...79424.12.2024 16:30Тожикистон билан муносабатларимиз яхшиланмоқда – «Толибон»
«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид «Tolo News» телеканалига берган интервьюсида Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар кундан кунга яхшиланиб бораётгани ҳақида сўз очди.
Давомини ўқиш...51424.12.2024 15:56Исроил Эронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац баёнотида жорий йил июли охирида Теҳронда ҲАМАС гуруҳи раҳбари Исмоил Ҳаниянинг Исроил томонидан ўлдирилганини тан олди. Шунингдек, вазир Исроилнинг ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ»ни мағлуб этиш, Эроннинг мудофаа тизимларини йўққа чиқариш ва Хусийчиларга қарши кураш олиб боришини таъкидлади.
Давомини ўқиш...86624.12.2024 15:09Туркиядаги портлашда 12 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг ғарбида жойлашган Караси шаҳрида портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳат олган. Маълум қилинишича, портлаш цехда содир бўлган ва бинога жиддий зарар етказган. Завод тўлиқ вайрон бўлган.
Давомини ўқиш...63624.12.2024 14:24
...













