25.12.2024 09:06
1409

Ўзбекистон 2025 йилдан расман БРИКС бўйича ҳамкор давлатга айланади

2025 йил 1 январдан Ўзбекистон БРИКС ташкилоти билан ҳамкорлик мақомини расман қўлга киритади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Қозонда бўлиб ўтган саммит доирасида 35 давлат БРИКС фаолиятида иштирок этиш истагини билдирган. Шунингдек, 13 давлатга ҳамкорлик мақоми бериш бўйича келишувга эришилган.

Юрий Ушаков таъкидлаганидек, Беларус, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон БРИКС бўйича ҳамкор давлат мақомини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон БРИКС тадбирларида ва ташкилотнинг турли фаолиятларида ҳамкор давлат сифатида иштирок этиш имконига эга бўлади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.