24.12.2024 14:24
637
Туркиядаги портлашда 12 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг ғарбида жойлашган Караси шаҳрида портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.
Баликесир вилояти губернатори Исмоил Устаўғлининг маълум қилишича, портлаш цехда содир бўлган ва бинога жиддий зарар етказган. Завод тўлиқ вайрон бўлган. Ҳозирда қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ва жабрланганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
“Вайроналар остида қолган уч киши қутқарилди ва шифохонага ётқизилди. Уларнинг ҳолати барқарор”, — деди губернатор. Воқеа жойида тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда.
Портлаш вақтида цехда қанча одам бўлгани ҳозирча номаълум. Воқеанинг аниқ сабаблари ҳамон ўрганилмоқда. Расмийлар фожиага фабрикада хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

