25.12.2024 06:45
511
Покистон Афғонистонда ҳаво ҳужумларини амалга оширди
Кеча кечқурун Покистон ҳаво кучлари Афғонистоннинг Пактика вилоятига бир неча ҳаво бомбаларини ташлади, натижада тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлди, дея хабар бермоқда Islam News нашри.
"Толибон" Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хоразмий ҳодисани тасдиқлади ва зарбалардан вазиристонлик (Покистон шимоли-ғарбидаги Афғонистон билан чегарадош тоғли ҳудуддан қочиб ўтганлар – тахмин) қочқинлар ва тинч аҳоли вакиллари жабрлангани, 3 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
“Афғонистон Ислом Амирлиги барча халқаро тамойилларга зид бўлган бу шафқатсиз ҳаракатни очиқ-ойдин тажовуз деб билади ва уни кескин қоралайди. Покистон томони билиши керакки, бундай ўзбошимчалик билан ҳеч қандай муаммога ечим бўлмайди”, — дея аниқлик киритди "Толибон" мудофаа маҳкуамаси вакили.
“Амирлик бу қўрқоқлик ҳаракатини жавобсиз қолдирмайди, биз ўз ҳудудимизни ҳимоя қилиш ва шахсий дахлсизликни ажралмас ҳуқуқимиз деб биламиз”, - дея хулоса қилди Хоразмий.
Исломобод ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Бу Покистон самолётларининг Афғонистонни биринчи марта бомбардимон қилгани эмас: март ойида Покистон армияси Хост ва Пактика вилоятларидаги нишонларга зарба берган, бу эса маҳаллий аҳолининг ўлимига сабаб бўлган ва Толибоннинг ғазабли реакциясига сабаб бўлган. Ўшанда Покистон ҳарбий ҳаракатларни чегарадаги афғон қишлоқ ва шаҳарларида яширинган «Теҳрик-э-Толибон-Покистон» жангариларига зарба бериш билан оқлаган.