24.12.2024 15:09
867

Исроил Эронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац 23 декабрь куни берган баёнотида жорий йил июли охирида Эроннинг Теҳрон шаҳрида ҲАМАС гуруҳи сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишини Исроил ҳукумати томонидан амалга оширилганини тан олди. Кац, шунингдек, бу воқеа билан бирга, Исроилнинг минтақага қаратган сиёсатини ва муҳим ҳарбий операцияларни эслаб ўтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ»ни мағлуб этган, Эроннинг мудофаа ва ишлаб чиқариш тизимларини йўққа чиқарган, Сурияда Асад режимига қарши курашган ва «ёвузлик ўқи»га кучли зарба берган. Кац, шунингдек, ҳусийчиларга қарши ҳам кураш олиб бораётганини, уларнинг инфратузилмасини йўқ қилишга уринганини айтиб ўтди.

62 ёшли Исмоил Ҳания 31 июль куни Теҳронда бўлганида, у иштирок этиш учун келган инаугурация маросимида портлашга учраган. Унинг қароргоҳига авиаҳужум йўллангани хабар қилинган. Ҳаниянинг ўлимидан кейин ҲАМАСга Яҳё Синвар раҳбар бўлган, у 2023 йил октябрда Исроилга ўтказилган ҳужумнинг ташкилотчиси сифатида кўрилган.

Маълумот учун, Синвар 2024 йил октябрда Ғазо секторидаги тўқнашувда ҳалок бўлган ва ҳозирда ҲАМАС гуруҳига янги раҳбар тайинланмаган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.