24.12.2024 17:17
907
Қатар, Иордания ва Саудия Арабистони Суриянинг янги маъмурияти билан музокара ўтказди
Қатар, Иордания ва Саудия Арабистонининг юқори мартабали дипломатлари Суриянинг янги маъмурияти билан музокаралар ўтказиш ҳамда мамлакатдаги урушдан кейинги қайта тиклаш жараёнини муҳокама қилиш учун Дамашқда учрашишди. Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг, бу давлатлар Сурияни қайта тиклаш ва келажакдаги ҳамкорликни кучайтириш учун янги дипломатик алоқаларни ўрнатмоқда.
Қатар ташқи ишлар вазири бошчилигидаги дипломатик делегация душанба куни Дамашққа ташриф буюрди. Бу делегация, икки ҳафта аввал Башар Асад режимининг ағдарилиши билан Сурияга биринчи қўнган Qatar Airways авиакомпаниясининг самолёти бўлди. Шунингдек, Қатар Туркиядан кейин, Сурия пойтахти Дамашқда ўз элчихонасини қайта очган иккинчи давлатга айланди.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажид ал-Ансорийнинг билдиришича, мамлакат делегацияси Сурияга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича Қатарнинг қатъий позициясини аниқлаштириш учун ташриф буюрган.
Ушбу ташрифлар бир неча йил давомидаги фуқаролар урушидан сўнг, Суриянинг ўтиш даври ҳукумати билан музокаралар ва барқарорликни таъминлаш учун юқори мартабали дипломатик алоқаларнинг бир қисми ҳисобланади.

