-
Исроилнинг Ғазода амалга ошираётган қатлиоми қурбонлари сони 26,9 минг нафардан ошди, қарийб 66 минг киши жароҳатланган.
-
Россия Давлат Думаси армияни обрўсизлантирган шахсларнинг мол‑мулкларини мусодара қилиш, фахрий унвонлардан маҳрум этиш ва бошқаларни кўзда тутган қонунни маъқуллади.
-
Охирги бир ой ичида АҚШнинг Суриядаги базаларига камида 83 маротаба ҳужум уюштирилди. Конико газ заводи ва Дайр-аз-Зордаги Умар нефть кони, Ҳасакадаги Седдади, Ҳимо ва Хараб Жир базалари, шунингдек, Хомсдаги Ат-Танф базаси ҳужумлар нишонига айланди.
-
АҚШнинг Гарвард университети талабалари олийгоҳ раҳбарияти кампус ва синфхоналарда исломофобия ҳолатлари, жумладан, фаластинлик, араб ва мусулмон талабаларга қарши таҳдид ва ҳужумлар эътиборсиз қолдирилаётгани устидан шикоят йўллади. Талабаларга Америка мусулмонлар юридик жамғармаси кўмак кўрсатмоқда.
-
Исроил-ҲАМАС можароси туфайли бугун фаластинликларнинг шафқатсизларча қирилаётгани, ёш гўдаклар, кексалар ва аёлларнинг геноцидга учраётгани Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ҳатто зиддиятга Ливаннинг катта нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг аралашиб қолиш эҳтимолини юзага келтирди. Тўғри, ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро жанги чегарадош ҳудудларни ўққа тутиш билан чегараланган. Аммо зиддият 2006 йил июлидаги 34 кунлик, Исроилнинг мағлубиятига олиб келган уруш каби кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга олиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Azon Global сисий таҳлилчи Абдували Сойибназаровнинг бу борадаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
-
Ўтган йиллар давомида ўн минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган Фаластин-Исроил можароси бугун яна дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Хўш, асрлар мобайнида давом этиб келаётган бу можаро барчани “Аслида, Фаластин кимники: арабларникими ёки яҳудийларники?” деган саволни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.
-
АҚШ 2023 молия йилида хорижий мамлакатларга рекорд даражада – 238 миллиард долларга қурол‑яроғ сотди. Ушбу натижага Россиянинг Украинадаги уруши асосий сабабчи бўлгани айтилмоқда.
-
Канада бош вазири Жастин Тюрдо мамлакатда исломофобия ҳолатлари ортиб бораётганидан хавотир билдирди. У ҳукумат фуқаролар “ўз уйларида, маҳаллаларида ва ибодат жойларида ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари” учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишини маълум қилди.
-
Покистон суди сешанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Собиқ бош вазирга қарши яна юзга яқин суд ишлари давом этмоқда. Унга қўйилган айбловлар орасида коррупция, терроризм ва ҳатто куфрни ҳам ўз ичига олади. Хон билан бирга собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам 10 йилга қамалган.
-
Исроил ҳарбийлари аёллар ва шифокорлар кийимида Ғазодаги Ибн Сино касалхонасига бостириб кириб, уч фаластинликни отиб ташлади. Мазкур босқин 1943 йилда ташкил этилган ва қиёфаси арабларга ўхшаб кетадиган исроилликлар олинадиган "Мистарабим махсус отряди" аъзолари томонидан амалга оширилди.