Жениндаги Ибн Сино касалхонасига бостириб кирган Исроил аскарлари уч фаластинликни отиб ташлади
Бугун тонг саҳарда Фаластиннинг Ғарбий Соҳил қисмида жойлашган Женин шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига фаластинлик аёллар ва шифокор кийимида бостириб кирган Исроил махсус кучлари уч фаластинликни отиб ташлади. Бу ҳақда Al Jazeera хабарбермоқда.
Қайд
этилишича, мазкур босқинчилик ҳаракати халқаро нормалар ва қонунларга зид. Ҳужум натижасида икки ака-ука – Муҳаммад ва Базил ал-Ғазавий ҳамда уларнинг дўсти
Муҳаммад Жаламне касалхонадаги ётоқда отиб ўлдирилган. Базил уйқусида вафот этган. У ишғол кучлари уюштирган портлашда
олган жароҳати туфайли уч ойдан
буён касалхонада даволанаётган
бўлган.
Юбка кийган ишғолчилар "Мистарабим махсус
отряди" аъзолари
ҳисобланади. 1943 йилда яратилган мазкур гуруҳ ўзининг "ўлим
отрядлари" билан машҳур. Улар юз қиёфаси фаластинликларга ўхшаш
босқинчиларни ёллашади.