Америкалик эксперт: Ливандаги ҳужумлар ХХI асрнинг янги таҳдиди
АҚШлик геосиёсат бўйича эксперт, истеъфодаги подполковник Рич Оутзеннинг фикрича, Ливандаги пейжер ва рацияларнинг портлаши ХХI асрда кўлами бўйича ҳамма эътиборга олиши керак бўлган янги турдаги таҳдиддир.
“Онадолу” агентлигининг саволларига
жавоб берган истеъфодаги подполковник Оутзен портловчи моддаларни уяли
телефонларга жойлаштириш янги усул эмаслигини, лекин Ливанда амалга оширилган
ҳужумнинг тайёргарлик босқичи, қўлланилган усул ва кенг кўламли ҳужум тушунчаси нуқтаи
назаридан бир илк бўлганини билдирди.
Оутзеннинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида бунчалик кўп
миқдордаги портловчи моддани масофадан туриб портлатиш бошқа давлатлар ва баъзи
ташкилотлар жуда оз кўламда
қила оладиган ҳаракат туридир.
"Бу
кўлам ва чуқурликдаги ҳужумдан ўрнак олиш эҳтимоли, гарчи амалга ошириш мураккаб
бўлса ҳам, нозик ҳудудлар, аэропортлар, сиёсий қароргоҳлар ва миллик етакчилар
учун эътиборга олиниши керак бўлган жиҳатлар рўйхатига киритилиши керак. Бу,
шубҳасиз, ХХI асрда барчамиз хавотирга тушишимиз керак бўлган янги таҳдиддир",
- деди у.
“Ливандаги портлашлар ортида Исроил турганига кам одам шубҳа
қилади”, - деди
Оутзен.
Операция тафсилотларига назар ташлаган ҳолда, бунинг ҳарбий
эмас, балки разведка ҳаракатлари
натижаси эканлигини таъкидлаган Оутзен: “Эрон Исроил билан тўғридан-тўғри
урушда бўлмаса-да,
вакилларни қўллаб-қувватлаш
орқали у билан зиддиятда” экани, Исроил эса Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳлар билан одатий тўқнашувга киришишдан кўра, разведка усулларидан фойдаланган
ҳолда уларнинг заиф нуқталарини аниқлаб, ўша жойларига зарба беришни афзал кўришини
таъкидлади.
Оутзен АҚШда Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ берган буюртмаларни аниқлаб, ишлаб чиқариш марказида ёки буюртма йўлда вақтида ҳаракатга киришиб, ускуналарга портловчи моддалар жойлаштиргани бўйича якдил фикрда эканини қайд этди ва ушбу воқеадан муҳим сабоқ олиш кераклигини таъкидлади.
Эслатиб
ўтамиз, 17 сентябрь, сешанба куни Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” аъзолари томонидан
фойдаланилган пейжерларда бир вақтда портлашлар содир бўлди.
Соғлиқни
сақлаш вазирлиги мамлакат бўйлаб 12 киши, жумладан 2 бола ҳаётдан кўз юмгани, 4
мингга яқин киши жароҳатлангани, улардан 300 нафардан зиёдининг аҳволи оғир
эканини маълум қилди.
18 сентябрь
куни эса мамлакатда рациялар портлаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 450 дан
ортиқ киши жароҳатланди.
Ливан расмийлари воқеа учун Исроилни масъул деб ҳисобласада,
Исроил бу борада ҳали баёнот бергани йўқ.
Исроил-Ливан чегарасида 2023 йил 8 октябрдан буён давом
этаётган тўқнашувларда сўнгги кунларда кескинлик кучайгани кузатилмоқда.