31.01.2024 16:15

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 27 минг кишига яқинлашди

Исроилнинг Ғазо секторидаги урушидан шаҳид бўлганлар сони ўтган йилнинг 7 октябридан буён 26 минг 900 нафарга, ярадорлар сони эса 65 минг 949 нафарга етди.

Охирги 24 соат ичида ишғол натижасида секторда 16 та оилалар қирғин қилинди, 150 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 313 киши яраланди.

Фаластин Маҳбуслар клубининг маълум қилишича, Ғарбий Соҳилда 7 октябрдан бери қўлга олинганлар сони кечадан бери 28 кишининг қўлга олиниши ортидан 6 420 нафарга етди.

Ўз навбатида, Исроил ишғол армияси Ғазо секторидаги жангларда 3 аскарнинг ҳалок бўлгани ва 5 аскарнинг яралангани ҳақида эълон қилганидан сўнг қурбонлар сони 560 нафарга етди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.