31.01.2024 14:25

Сўнгги бир ойда АҚШнинг Суриядаги базаларига камида 83 та ҳужум уюштирилди

Суриядаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар сўнгги бир ой ичида “ердан ерга” қуроллари ва келиб чиқиши номаълум камикадзе дронлардан фойдаланган ҳолда АҚШ базаларига камида 83 та ҳужум уюштирган.

АҚШнинг Суриядаги базаларига ҳужумлар охирги бир ой давомида жадал давом этди.

Anadolu маълумотларига кўра, ўтган бир ой ичида АҚШнинг Ҳасака, Дайр-аз-Зор ва Ҳомсдаги 6 та базасига қарийб бир кунлик фарқ билан 20 хил ҳолатда камида 83 та ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳаво ҳужуми уюштирилган.

Ҳужумларда Америка қўшинлари жойлашган Дайр-аз-Зордаги Конико газ заводи ва Умар нефть кони, Ҳасакадаги Седдади, Ҳимо ва Хараб Жир базалари ҳамда Хомсдаги Ат-Танф базаси нишонга олинган.

Гарчи Америка ҳаво мудофаа тизимлари ракета ва учувчисиз самолётларнинг катта қисмини нишонга етмасданоқ ҳавода йўқ қилган бўлсада, оз сонли ракета ва дронлар мудофаа учун ўрнатилган базалар тўсиқларигача етиб борган.

Бу ҳужумларга жавобан АҚШ қўшинлари вақти-вақти билан Ироқдан Сурияга кириб келаётган карвонларни, шунингдек, Фурот дарёсининг ғарбий соҳилидаги Элбукемал ва Элмеядин ҳудудларида жойлашган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар позицияларини нишонга олди.

15 январь куни Дайр-аз-Зордаги Конико газ заводига ракета ҳужуми натижасида бир америкалик аскар яраланди.

Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингхнинг айтишича, 2023 йилнинг 17 октябридан 2024 йилнинг 18 январига қадар Ироқ ва Суриядаги АҚШ базаларига жами 140 та ҳужум уюштирилган.

Сингх 57 та ҳужум Ироқда, 83 таси Сурияда амалга оширилгани ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.

Айрим манбаларга кўра, Эрон назорати остидаги гуруҳларга АҚШ базаларига ҳужумларни тўхтатишни “буюрган”.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.