Россия Африкада "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси ўрнига 20 минг кишилик "Африка корпуси"ни ташкил этишни режалаштирмоқда. Собиқ вагнерчилар ва янги ёлланма аскарлар орқали РФ "Вагнер"нинг Африкадаги бизнеси, жумладан, олтин ва олмос қазиб олишни ҳам ўз назоратига олмоқчи.