-
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн душанба куни Исломободда Покистон ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилоний билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида ҳеч қандай чегара даъволари йўқлигини ҳамда терроризмга қарши биргаликда курашиш режасини маълум қилди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда қурилишни «коррупциядан холи соҳага»га айлантириш бўйича чора-тадбирларни маълум қилди. Жумладан, мутасаддиларга эскирган 105 та қурилиш нормаларини илғор хорижий тажриба асосида қайта ишлаб чиқиш топширилди.
-
Истанбулнинг Сариер туманидаги Санта Мариа католик черковига ниқобли икки қуролланган шахс ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Ҳужум ортидан 47 киши, жумладан, икки нафар хорижлик – Россия ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинган.
-
Нигериянинг марказий Плато штатида чорвадорлар ва фермерлар ўртасида беш кундан буён давом этаётган тўқнашувларда беш кун ичида 48 киши ҳалок бўлди. Тўқнашувлар чорма молларининг ўғирлангани сабабли бошланган. Можаро вақтида 6 та масжид ва 2 та черков ёқиб юборилган.
-
Иорданиянинг Сурия билан чегарасида дрон орқали амалга оширилган ҳужумда 3 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди ва энг камида 34 нафари жароҳатланди. Жо Байден ҳужумда бевосита Эронни айблади. Асосий маълумотлар ва баёнотлар.
-
26 январь куни Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Исроилни Ғазода фаластинликларга қарши геноцид уюштирганликда айблаб киритган даъвоси юзасидан ҳукм чиқарди. Аксарият мамлакатлар, хусусан ЖАР, шунингдек, ҲАМАС ҳаракати томонидан олқишланган, Исроил ва унинг иттифоқчилари раддия берган қарор аслида нимани англатади? Бу якуний ҳукмми ёки Исроилга қарши кенг кўламли ҳукмларнинг бошланиши? Azon Global ушбу мавзуни ўрганди.
-
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебреесус Тел‑Авивнинг ЖССТ ҲАМАС билан тил бириктириб, Исроилга қарши фитна уюштираётгани ҳақидаги даъволарини рад этди.
-
Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг барчаси хориж фуқаролари экани маълум қилинди.
-
Японияда 2023 йилда 21,8 мингдан ортиқ суицид ҳолатлари қайд этилган бўлиб, шундан 1010 таси ўқувчи‑талабалар ўртасида. Йил давомида 14,8 минг эркак, 6,9 мингдан зиёдроқ аёллар ўз жонига қасд қилган.
-
Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Адан кўрфазида Британия нефть танкерига ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Тармоқларда аланга ичида қолган кема тасвирлари тарқалди.