Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 349 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Жабалия, Рафаҳ, Шужайи ва Зайтун туманларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41272 киши шаҳид бўлди.

▪️Нацистлар Шужайидаги кўчирилганлар мактаби ва Жабалиядаги турар-жой биноларига иккита йирик ҳужум уюштирди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Женин ва Байтлаҳмга бостириб кирди. 48 соат ичида 60 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинди, икки бола ҳалок бўлди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ливан бўйлаб алоқа қурилмаларининг портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди ва 450 киши жароҳат олди. Яраларнинг табиати олдинги ҳужумга қараганда анча оғирроқ.

▪️Ливандаги йирик терактдан сўнг исроиллик фашистлар Ливаннинг Маркаба, Раб-Тилайн ва Ал-Адиса шаҳарларига фосфорли бомбалар ташлади.

▪️Ynetnews: Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливанда электрон қурилмалар портлаши фонида 98-дивизияни Ғазо секторидан шимолий чегарага ўтказишни бошлади. Ғазода эса 162 ва 252-дивизиялар қолди.

▪️Фаластин томонидан БМТ Бош Ассамблеясига биринчи марта тақдим этилган ва Исроилдан 12 ой ичида босиб олинган ҳудудлардаги мавжудлигини тўхтатишни талаб қилувчи резолюция мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилинди: 124 овоз, 14 қарши, 43 бетараф.

▪️Босқин остидаги Фаластин шимолидаги Тал-Хай шаҳрида танкка қарши ракета ҳарбий машинага тегиб, бир аскар ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди.

▪️Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон: Пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини барпо этиш талаблари қондирилмагунча Исроил билан алоқа ўрнатмаймиз.

▪️Германия Исроилга қурол экспортини тўхтатди.

Холокост ва геноцидни ўрганиш бўйича исроиллик америкалик профессор Омер Бартов: Haaretz ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо аҳолисининг 2 фоизи ҳалок бўлган. XXI асрда аҳолининг фоизи фақатгина Сурияда ўлдирилганди. Сурияда 13 йил давом этган қатлиом Ғазода 10 ой давом этди.

Мавзуга алоқадор