Бомбалар остидаги Ғазо: 119‑куннинг асосий воқеалари
▪ Ғазони бомбардимон қилишнинг 119-куни босқинчи армия Европа касалхонаси яқинида Хон Юнисга ҳужум қилди.
▪ Кун
давомида 118 киши ҳалок бўлди, 190 киши яраланди. Жами қурбонлар сони 27 019
нафар, ярадорлар сони 66 139 нафарга етди.
▪ Қизил
ярим ой: Босқинчилар 11 кундан бери қамалда қолган Амал касалхонасига учинчи
марта бостириб киришди. Озиқ-овқат, сув ва дори-дармон билан таъминлаш жуда
муҳим. Отишма туфайли одамлар ҳудудни тарк эта олмаяпти.
▪ Ғазо
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Хон Юнисдаги Насир касалхонаси яқинидаги мактабларда
кўчирилган 30 мингдан ортиқ одамда сув, озиқ-овқат, болалар овқати ва кислород
йўқ. Вазият кескин.
▪ Босқинчилар
Хон Юнисдан 55-ҳаво-десант бригадасини олиб чиқиб кетди, шундан сўнг бу ҳудудга
ҳаво зарбалари берди.
▪ АҚШ Ғарбий
Соҳилда фаластинликларга уюштирилган ҳужумлар туфайли 4 яҳудий кўчманчига қарши
санкция жорий қилди. Илгари Байден маъмурияти вазирлар Бен Гвир ва Смотрихга
қарши санкциялар жорий этишни кўриб чиққан эди.
▪ Бельгия
ташқи ишлар вазири Хажа Лахбиб ишғолчи кучлар Бельгия тараққиёт агентлигининг
Ғазодаги қароргоҳини вайрон қилганидан сўнг Исроил элчисини чақиртирди.
▪ Хон
Юнисдаги Ас-Сикка ҳудудида босқинчиларнинг ҳужуми натижасида бир ҳафта олдин
вайрон бўлган уй вайроналари остидан 12 кишининг жасади топилди.
▪ Босқинчилар
Хеврон, Наблус, Қалқиля ва Женинга бостириб киришади. Женинда қаршилик кучлари
қарши кураш олиб борди.