01.02.2024 10:38

Bloomberg: РФ Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ХҲК ўрнига “Африка корпуси”ни шакллантирмоқчи

Россия Африкада “Вагнер” ХҲК операцияларини назорат қилиш учун 20 минг кишилик ҳарбий гуруҳни шакллантирмоқда, дея хабар бермоқда Bloomberg. “Африка корпуси” деб номланган гуруҳ Россиянинг Африкадаги беш ҳамкор давлати – Буркина‑Фасо, Ливия, Мали, Нигер ва МАРда фаолият кўрсатади.

Таъкидланишича, Россия Франция ўз қўшинларини олиб чиққанидан сўнг минтақада таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, “Вагнер” ХҲКнинг Африкадаги бизнеси, жумладан, олтин ва олмос қазиб олишни ўз назорати остига ўтказмоқчи.

РФ Мудофаа вазирлиги Марказий Африка Республикаси (МАР) да Африка қўшинлари учун минтақавий штаб ташкил этишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Россия Украинага қарши уруш учун янги ёлланма аскарларни жалб қилишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

“Африка корпуси” ҳукуматлараро келишувлар орқали Россиянинг Африкада бўлиб туришини мустаҳкамлаши кутилмоқда, бироқ бу ҳарбий жиноятларда айбланиш эҳтимолини ҳам оширади.

Қайд этилишича, “Вагнер” ХҲК бизнеси устидан назорат Россияга Африка ресурсларидан Украинадаги урушини молиялаштириш мақсадида фойдаланишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, Россия пропагандаси собиқ мустамлакачи давлатлардан норози бўлган Африка халқларига ҳам таъсир кўрматмоқда.

“Африка корпуси” бевосита РФ Мудофаа вазирлиги назорати остида 2024 йил ўрталаригача шакллантирилиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.