-
АҚШ ўз базасига уюштирилган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси корпуси ва унга алоқадор ҳарбийлашган гуруҳларга қарашли нишонларга ҳаводан зарбалар беришни бошлади.
-
Британия Россияга қарши санкциялар четлаб ўтилаётгани сабабли Жанубий Кафказ ва Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда молиявий разведкани кучайтириш ниятида, дея ёзмоқда француз махсус хизматларига алоқадор Intelligence Online нашри.
-
АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 800 дан ортиқ иқтидордаги ҳукумат амалдорлари ўз ҳукуматларининг Исроил ва Ғазо ўртасидаги урушдаги сиёсатига қарши жамоавий баёнотни имзолади. “Ҳукуматларимиз юритаётган сиёсат халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши, уруш жиноятлари ва ҳатто этник тозалаш ёки геноцидга олиб келиш хавфига эга”, дейилади баёнотда.
-
Исроилнинг Ғазони йиллардир қамалда тутиши ва тўғридан-тўғри бомбардимон қилишлари ўн минглаб фаластинлик аёллар ва болаларни нобуд қилди, майиб қилди ва вайроналар остида қолдирди. Улар қишни уй-жой ва таъминот жиҳозларисиз қарши олдилар. Соғлиқни сақлаш тизимининг деярли тўлиқ ишдан чиқиши, озиқ-овқат ва тоза сувнинг етишмаслиги Ғазодаги 45 минг ҳомиладор ва 68 минг эмизикли оналарнинг камқонлик, қон кетиш ва ўлим хавфига дуч келганини англатиб турибди. Айни дамда, босиб олинган Ғарбий Соҳилда юзлаб фаластинлик аёллар ва болалар ҳамон қамоқда бўлиб, кўплари судсиз, жирканч шароитларда яшашга мажбур этилмоқда. Бу фалокат ошкора бир тарзда ўз даврини сурмоқда, бироқ Британиядаги ва умуман Ғарбдаги феминистларнинг кўпчилиги бу ҳақда гўёки тилдан қолган, айтадиган гаплари йўқдек.
-
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Францияни Арманистонга ҳарбий кўмак кўрсатиш орқали минтақадаги кескинликни оширишга ҳисса қўшишда айблади.
-
Хитой Толибон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда, Си Цзинmпин 30 январь куни Толибон томонидан тайинланган элчи – Билол Каримийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Ундан аввалроқ эса Хитой Афғонистонга Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин расман янги элчи тайинлаган биринчи давлат бўлганди.
-
Жума куни эрталаб Исроил томонидан Дамашқ жанубига ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида уч киши, жумладан Эрон Инқилобий гвардияси маслаҳатчиси Саид Алидадий ҳалок бўлди.
-
ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебреесус 100 мингдан ортиқ ғазоликлар ё ўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган ва ҳалок бўлган деб ҳисобланаётганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, эксклавда очарчилик хавфи юқори ва бу хавф кундан-кунга ортиб бормоқда.
-
Туркияда хусусий детективлар орқали Исроил разведка хизмати – МОССАДга маълумот сотган етти нафар гумондор қўлга олинди. Улар биографик маълумотлар, фото-видео ҳужжатлар тўплаш, жонли кузатиш ва нишонларга қарши кузатув мосламаларини жойлаштириш каби фаолиятларни амалга оширган.
-
Чикаго шаҳар кенгаши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди ва Чикаго Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирган АҚШнинг энг йирик шаҳрига айланди. Мажлис кескин руҳда ўтди, айримлар бақир‑чақир қилди, баъзилар куч билан залдан олиб чиқиб кетилди.