01.02.2024 12:20

АҚШ Туркия ва Ливан компанияларига санкциялар киритди

АҚШ Ғазначилиги Ливан ва Туркиядаги 3 та юридик шахс ва 1 жисмоний шахсга ИРГС ва Ҳизбуллоҳ молиявий тармоғига муҳим молиявий ёрдам кўрсатгани учун санкциялар киритди. Бу ҳақда Yeni Safak нашри хабар бермоқда.

Эрон хомашёсини жаҳон бозорида харид қилиш, ташиш ва сотишда айбланган Туркияда жойлашган Mira Ihracat Ithalat Petrol компанияси, шунингдек, унинг бош директори ва эгаси Иброҳим Агаоғлу тахаллуси билан танилган Иброҳим Талал ал-Увайрга нисбатан санкция киритилган.

Бундан ташқари, санкциялар Ливаннинг иккита компанияси: Ҳизбуллоҳ билан алоқадор бўлган ва Эрон товарларини Сурияга катта миқдорда сотилишига ёрдам берган Yara Offshore SAL ҳамда миллионлаб долларлик Эрон товарларининг Сурияга етказиб берилишида иштирок этган Hydro Company компаниясига жорий этилди.

Юқорида тилга олинган шахсларга нисбатан санкциялар уларнинг АҚШдаги мол‑мулк ва банк ҳисобларига киришни тўсиб қўяди ҳамда чекловларга дучор бўлган шахслар ва компанияларга америкаликлар билан бизнес юритишга рухсат бермайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.