02.02.2024 01:33

АҚШ Ғарбий Соҳилдаги экстремист яҳудий кўчманчиларга қарши санкциялар жорий қилди

Фармонга кўра, яқинда босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик қилган экстремист яҳудий кўчманчилар АҚШ маъмурияти томонидан санкцияларга тортилади.

Санкциялар рўйхатига киритилган шахслар Америка молия тизимида операцияларни амалга ошира олмайди, бу давлатга виза ололмайди, уларнинг АҚШдаги активлари, агар мавжуд бўлса, музлатилади ва Америка фуқароларига бу одамлар билан бизнес қилиши тақиқланади.

Тегишли баёнотида Байден, Қўшма Штатлар Ғарбий Соҳилда хавфсизлик ва барқарорликнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун бу қадамни ташлаганини таъкидлаб, минтақада фаластинликларга қарши зўравонлик ҳаракатларини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Оқ уй расмийсининг айтишича, исм-шарифи ошкор этилмаган тўрт нафар шахс аллақачон фармонда назарда тутилган санкциялар рўйхатига киритилган.

2023 йил 7 октябрдан бери ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари ва ноқонуний яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари натижасида камида 381 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.