02.02.2024 11:15

Россия турар жой ва савдо марказларидаги намозхоналарни тақиқламоқчи

Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши тижорий ва турар жой биноларида намозхоналар жойлаштиришлишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Гап кўп қаватли уйлар, савдо марказлари ва бошқа тижорат объектларида жамоат ташкилоти кўринишидаги юзлаб масжидлар ҳақида кетмоқда.

“Парламентская газета” нашрининг қайд этишича, намоз ўқиладиган хоналар аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда.

“Москва вилоятидаги турар жой биносидаги тижорий муассасада 142,8 квадрат метр майдонда мусулмонларнинг ибодат хонаси ташкил этилди. Бу, жумладан, уй муқимлари билан келишувларсиз амалга оширилган”, ‑ деган уй муқимлари шикоят билан мурожаат қилган кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов. Унинг қўшимча қилишича, бу каби ҳолатлар “тизимли муаммога айланмоқда”: бир қатор ҳудудлар раҳбарияти шунчаки муҳожирлар бошқа намоз ўқийдиган жой йўқлигини сабаб қилиб келтириб, уни эътиборсиз қолдирмоқда. Амалдорлар, унинг сўзларига кўра, “бундай уй ва туманлар аҳолиси келтириб чиқарадиган оқибат ва муаммолар ҳамда можаролар келиб чиқиши учун шароитларни эътиборсиз қолдирмоқда”.

Ўзгартиришлар Уй-жой кодекси ва “Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонунни тўлдириши мумкин.

Аввалроқ Қозон марказий универмагида аёллар ва эркаклар учун алоҳида хоналари, шунингдек, иккита таҳоратхонаси бўлган намозхона пайдо бўлганди

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.