01.02.2024 09:55

Қирғизистон маҳкумларни топшириш тўғрисидаги конвенцияга қўшилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат Жогорку Кенеш (парламент) томонидан 2023 йил 20 декабрда қабул қилинган.

Қонун Қирғизистон билан Европа Кенгашига аъзо давлатлар ҳамда Конвенцияга қўшилган бошқа давлатлар ўртасида маҳкумларни кейинги жазони ўзларининг давлатида ўташ учун ўтказиш соҳасида ҳуқуқий асос яратишни назарда тутади.

Конвенциянинг мақсади жиноят ҳуқуқи соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.