Бомбалар остидаги Ғазо: 118‑куннинг асосий воқеалари
Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 118 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪ 24 соат
давомида босқинчилар Ғазода 16
марта қирғин қилди, 150 киши ҳалок
бўлди, 313 киши яраланди.
Натижада Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган ғазоликлар сони 26,9 минг,
жароҳатланганлар 65,9 мингга етди.
▪ Босқинчилар Нусейрат лагери,
Дайр ал-Балаҳий ва Ғазонинг шимолий ҳудудларига, қайиқлар билан қочқинлар лагерлари жойлашган
Рафакс соҳилига ҳужум уюштирди.
▪ Ғарбий
Соҳилда ишғолчилар Қалқиля, Байтлаҳм ва Ерихога бостириб кирди, у ерда
шафқатсиз калтакланиш натижасида қўли синган 17 ёшли бола ҳибсга олинди.
▪ Ҳусийлар АҚШнинг KOI савдо
контейнер кемаси ва Американинг USS Greeley
эсминецига
кемага қарши
ракеталар билан зарбаси берди.
▪ АҚШ Яманнинг
Ходейда порт шаҳрига ҳужум қилди.
▪UNRWA маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги кўчирилган
оилалар учун мўлжалланган лагерлар
камида 270 марта ҳужумга учраган.
▪ Европа
Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррелл:
Ғазода содир бўлаётган воқеалар умумий виждонимиздаги яра.
▪ Жазоир
БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб
қилувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди.
▪ Исроил
армияси Ғазо сектори шимолидаги
тўқнашувлар чоғида 36 ёшли исроиллик майор
Ицхар Хоффман ўлдирилганини
маълум қилди. 2023 йил 7 октябрдан бери ўлдирилган исроил ҳарбийлари
сони 561 нафарга етди, уларнинг 224 нафари қуруқлик ҳужуми пайтида йўқ қилинган.