• Британия имомлари сионистлар билан ярашиб олишди

    Исроилнинг Фаластинга қарши уруши давом этаётган бир пайтда, Британиядаги бир нечта мусулмон имомлари таниқли сионистлар билан ярашув шартномасини имзолади. Томонлар мулоқот ва динлараро ҳамкорликни кучайтиришга содиқ қолишини билдиришди.

    Давомини ўқиш...
    981
    13.02.2025 13:01
  • 17 нафар ватандошимиз ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб қўлга олинди

    Тошкент шаҳрида 17 нафар ватандош ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб, қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари 1989 йилда туғилган ва ҳозирда Мисрда бўлган шахсдан ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети талабасидан сабоқ олгани айтилмоқда.

    Давомини ўқиш...
    487
    13.02.2025 12:13
  • Саудия шаҳзодаси Жаҳон чемпионатида спиртли ичимликлар сотилмаслигини маълум қилди

    Олдинроқ, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) конгресси 2034 йилги Жаҳон чемпионатини Саудия Арабистонида ўтишини тасдиқлаганди. Шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд турнирга келадиган меҳмонлар Форс кўрфази давлатининг маданиятига ҳурмат билан ёндашиши кераклиги ва мусобақа давомида, ҳатто меҳмонхоналар ичида ҳам, алкоголь сотилмаслигини таъкидлади. “Биз алкоголь истеъмол қилишга рухсат бермаймиз. Спиртли ичимлик ичмасдан ҳам ажойиб вақт ўтказиш мумкин", дейди шаҳзода.

    Давомини ўқиш...
    824
    13.02.2025 11:05
  • Трамп ва Путин телефон орқали Украина можаросини ҳал этиш бўйича келишиб олди

    АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали қарийб бир ярим соат суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари Украинадаги можарони муҳокама қилиб, уни тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлашди. Шунингдек, суҳбат давомида Трамп ва Путин Яқин Шарқдаги вазият, энергетика, сунъий интеллект ва долларнинг мустаҳкамлиги масалаларини ҳам муҳокама қилди.

    Давомини ўқиш...
    408
    13.02.2025 10:14
  • Исроил полицияси Фаластинда китоб дўкони эгасини ҳибсга олди

    Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусдаги энг йирик Фаластин китоб дўкони – "Маърифий"га рейд уюштириб, унинг эгаларини терроризмга алоқадор материалларни тарқатишда айблаб ҳибсга олди ва юзлаб китобларни мусодара қилди.

    Давомини ўқиш...
    607
    13.02.2025 09:36
  • “Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 30-қисм)

    Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 30-қисм.

    Давомини ўқиш...
    1067
    13.02.2025 08:00
  • Туркия Суриядан товарлар олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди

    Туркия Савдо вазирлиги Сурия бозорларидан товар ва маҳсулотлар олиб киришга қўйилган чекловларни олиб ташлади. Энди Сурия маҳсулотларини транзит орқали хорижий давлатларга экспорт қилиш учун Туркия ҳудудидан фойдаланиш имконияти яратилади.

    Давомини ўқиш...
    881
    13.02.2025 07:45
  • Трамп ва Иордания қироли Фаластин бўйича музокара ўтказди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Иордания қироли Абдуллоҳ II билан учрашди. Трамп Ғазодаги вазиятни ҳал қилиш учун фаластинликларни Иордания ва Мисрга жойлаштиришни таклиф қилди.

    Давомини ўқиш...
    548
    13.02.2025 06:51
  • Америка дунёни ўрмон қонуни сари бошлаяптими?

    Дональд Трампнинг Америка президентлигига сайланиши аввалига кўпчиликни мамнун этгандек туюлганди. Бироқ уч ҳафта аввал унинг ҳокимиятга келиши ва ўзи билан кўз кўриб қулоқ эшитмаган “сюрприз”ларни келтиришини кўпчилик, хусусан, мутахасислар хатто тахмин ҳам қилмаганди. Ҳозирги кунда унинг бири боғдан, бири тоғдан бўлган ички ва ташқи сиёсат масалалари бўйича фикр ҳамда қарорлари кўпчиликнинг таажжубига сабаб бўлмоқда. Турли номдор давлатларнинг жазаваси қўзиётган бўлса, айрим майда ва таъсир доирадаги мамлакатлар бўлаётган ишларни маҳзунлик билан кузатиб туришибди. Мана шу вазиятда кўпчиликда ўринли бир савол туғилиши табиийдир: Трампнинг хатти-ҳаракатлари дунёда ўрмон қонунлари қарор топишига сабаб бўладими?

    Давомини ўқиш...
    693
    12.02.2025 19:47
  • Ҳаж ва Умра зиёратчилари учун менингитга қарши эмлаш талаби бекор қилинмаган – Санэпидқўмита

    Олдинроқ Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина сертификатини сўраш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ушбу хабарга изоҳ бериб, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳужжати талаб қилиш расман бекор бўлмаганини маълум қилди.

    Давомини ўқиш...
    596
    12.02.2025 18:43
129
130
131

...

447

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.