24.02.2025 07:51
460

Бойкот: Starbucks Малайзиядаги савдо ҳажми 46 фоизга камайганини билдирди

Starbucks компанияси 2024 йил декабрида якунланган олти ойлик даврда Малайзияда 70,3 миллион рингит (тахминан 15,7 миллион АҚШ доллари) соф зарар кўрганини маълум қилди.

Бойкот Ғазо секторидаги геноцид туфайли мусулмон мамлакатлари, жумладан, Малайзиядаги Исроилга қарши кайфият билан боғлиқ. Зеро маҳаллий истеъмолчилар Исроилни қўллаб-қувватлайдиган брендларни рад этишмоқда.

Компаниянинг даромадлари ўтган йилга нисбатан 46 фоиздан кўпроққа камайди.

Мамлакатдаги 400 та Starbucks дўконларининг 10% дан ортиғи вақтинча ёпилди.

Таҳлилчиларнинг тахминларига кўра, йўқотишлар ўсишда давом этиши ва келгуси икки йил ичида кутилаётган фойда 15 фоизга камайиши мумкин.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.