22.02.2025 09:45

Қозоғистонда 54 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди

Қозоғистоннинг Атирау вилояти 7 та туманидаги 54 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди. Бу ҳақда вилоят полиция департаментига таяниб, “Казинформ” хабар берди.

Қайд этилишича, Индер тумани Қурилис қишлоғида 5 йил муқаддам спиртли ичимликлардан воз кечиш жараёни бошланган. Натижада бир йил давомида қишлоқда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Бу бошқа қишлоқларга ҳам ижобий таъсир қилиб, Атирау вилоятида ичкиликни ташлаган қишлоқлар сони 54 тага етган.

Айни дамда, спиртли ичимликлардан воз кечган қишлоқлар сони бўйича Қизилқогин тумани етакчилик қилмоқда. Бу ерда 17 та қишлоқ аҳолиси ароқ ичмайди. Россия билан чегарадош бўлган Қурманғази туманида ҳам 16 та қишлоқ аҳолиси алкоголь маҳсулотларни сотиб олмайди. Маҳамбет туманида – 7 та, Исатайда – 6 та, Индерда – 4 та, Жилиойда – 3 та, Макат туманида эса 1 та қишлоқ аҳолиси ичкиликдан буткул воз кечган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.