22.02.2025 12:33

Ўзбекистонда фарзандини ноқонуний диний таълимга жалб этган ота-оналар қамалиши мумкин

"Бола ҳуқуқлари кафолатлари" тўғрисидаги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани ахборот хизмати хабар берди.

Эндиликда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фарзандини марказий бошқарув органининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга, шахсларга диний таълим олиш учун топширишига йўл қўйилмайди. 

Мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилганда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинишига, агарда такроран содир этилса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Қисқаси, Ўзбекистонда мусулмонларнинг ўз динини ўрганишига турли чекловлар жорий этилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.