22.02.2025 17:29
Афғонистон иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга келди
Афғонистон Ислом Амирлиги бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегацияси Тошкентга келди.
22 феврал куни делегация вакилларини Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси шайх Абдулғаффор Баҳр кутиб олди.

Маълум қилинишича, делегация таркибида Афғонистоннинг божхона, транспорт, авиация, қишлоқ хўжалигига масъул вакиллари бор. Шу куннинг ўзида Абдул Ғани Бародар Охунд Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев билан музокараларни бошлаган.
Жамшид Хўжаев ўзбек сармоядорлари Афғонистонда нефть ва газни қидириш ва қазиб олишда ҳамкорлик қилишга ҳамда саноат соҳасига, жумладан, Наманган вилоятида цемент заводини барпо этишга сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилган. Маълум бўлишича, «Тоти Майдон» газ конини қидиришда сезиларли ютуқларга эришилган ва қазиб олиш ишлари тез орада бошланиши кутилмоқда.