Халқаро ҳаёт
Яман: Саудиянинг Исроилни қўллаб-қувватлаши жавобсиз қолмайди
Яманнинг “Ансаруллоҳ” ҳаракати раҳбари Абдуллоҳ ал-Ҳусий 7 июль куни Саудия ҳукмдорларига йўналтирилган стратегик хабарда ўзаро яқинлашган эҳтимолий тўқнашувлар ҳақида огоҳлантирди: «Биз, албатта, банкларга банклар билан, Риёз аэропортига Санаа аэропорти билан ва денгиз портларига денгиз портлари жавоб қайтарамиз.» Ушбу огоҳлантириш Санадан Саудия Арабистонига қаратилган сўнгги таҳдидлар тўлқинидан кейин берилди.
Давомини ўқиш...76520.07.2024 16:35Бомбаланаётган Ғазо: 288-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 288 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...77920.07.2024 15:30Таваккул ва ирода намойиши: “қашшоқ ва қолоқ” ҳусийлар “қудратли ва енгилмас” Исроилга тўғридан-тўғри зарба берди
Узоқ-яқиндаги мусулмонлар АҚШ ва Ғарбдан қўрқиб, Исроилга бир шапалоқ ҳам туширишга мажоли етмаётган бир пайтда, камбағал ва қолоқ Яман қарийб 2 минг чақиримдан туриб Исроилга оғриқли зарба бера олди. Бу зарба ҳали бошланиши, бу ҳужум Исроилнинг “қуш ҳам учиб ўта олмаслиги” айтилган “Темир гумбази” заифлигидан, Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мусулмонларнинг лабларига учиқ тоштирадиган даражада қудратли эмаслигидан дарак беради.
Давомини ўқиш...101620.07.2024 12:04Озарбайжон мустамлакачиликка қарши жабҳа очди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида француз мустамлакачилигига қарши ҳаракатларнинг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Унда Корсика, Меланезия, Полинезия мустақиллиги учун курашаётган 20 га яқин сиёсий партия ва ҳаракатлар етакчилари, Франция мустамлакачилигидан жабр кўрган Кариб денгизи ва Антил ороллари гуруҳи, шунингдек, Голландиянинг икки мустамлакаси ваколатли вакиллари иштирок этди.
Давомини ўқиш...78820.07.2024 09:45Халқаро суд: Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда босқинчи ҳисобланади
БМТнинг Халқаро суди Исроилни Фаластин ҳудудларини ишғол қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди. Шунингдек, Халқаро суд Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда босқинчи ҳисобланишини қайд этиб, ундан Фаластин ҳудудларидаги “адолатсиз ҳаракатлари” туфайли етказилган барча зарарни қоплашни талаб қилди.
Давомини ўқиш...71320.07.2024 08:28The Trump Organization Дубай ва Жиддада осмонўпар бинолар қуради
The Trump Organization Саудия Арабистонининг Dar Global қурилиш компанияси билан Дубайда (БАА) осмонўпар бино қуриш бўйича келишувни имзолади. Trump Tower Dubai деб номланадиган мазкур бинода Trump меҳмонхонаси ва турар-жой мажмуаси ҳам ўрин олади.
Давомини ўқиш...77419.07.2024 16:31Бангладешда талабалар намойишлари қурбонлари сони ортмоқда
Бангладешда ҳукуматнинг ишга жойлашиш квотасига қарши намойишлар тартибсизликларга айланиб, 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Намойишчилар давлат телевидениеси идорасига бостириб кирган, бинонинг автотураргоҳи ва фойесида ёнғин бошлаган. Мамлакатдаги барча масжидларда тартибсизликларда ҳалок бўлганлар учун ғойибона жаноза намози ўқилмоқда.
Давомини ўқиш...80619.07.2024 14:47Бомбаланаётган Ғазо: 287-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 287 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...69319.07.2024 13:28“Вагнер”га ёлланган наманганлик беш йилга қамалди
Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи томонидан “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига ёлланиб, Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 2016 йилда ишлаш учун Россияга боради ва бошқа бир муҳожирни қасддан ўлдиргани учун 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Қамоқхонага “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи келиб, маҳбусларга озодликка чиқиш, юқори маош ва фуқаролиги бўлмаганларга Россия фуқаролигини ваъда қилади.
Давомини ўқиш...79919.07.2024 12:35Исроил парламенти Фаластин давлатчилигини рад этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди
Бутун дунё Исроил-Фаластин можаросини икки давлат тамойили асосида ҳал этишни таклиф этаётган бир вақтда, яҳудий депутатлари Фаластин давлатчилигини бутунлай инкон этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. "Исроил Кнессети Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин давлати ташкил этилишига кескин қарши”, - дейилади ҳужжатда.
Давомини ўқиш...64919.07.2024 11:36