The Trump Organization Дубай ва Жиддада осмонўпар бинолар қуради
Пайшанба куни The Trump Organization Саудия Арабистонининг Dar Global қурилиш компанияси билан БААнинг ишбилармонлик маркази ҳисобланган Дубайда кўп қаватли бино қуриш бўйича ҳамкорлик шартномасини эълон қилди.
Dar
Global хабарига кўра, Trump Tower Dubai "Дубайнинг олий (элита) даражадаги
бозори"ни мўлжалга олади. Унинг жойлашуви ва дизайни эса йил охиригача
маълум бўлади.
Dar Al
Arkan қурилиш компаниясининг халқаро шўъба корхонаси ҳисобланган Dar Global маълумотларига
кўра, осмонўпар бино Trump меҳмонхонаси ва турар-жой мажмуаларини ўз ичига
олади.
Дубайдаги
қурилиш ҳақида Dar Global Саудиянинг қирғоқ бўйидаги Жидда шаҳрида кўп қаватли
минора қуриш бўйича The Trump Organization билан бошқа бир келишувни эълон
қилганидан икки ҳафта ўтгач пайдо бўлди.
АҚШнинг
собиқ президенти Дональд Трамп 2017 йилда президентликка келганидан сўнг ўз
кўчмас мулк империясини бошқаришни ўғилларига ишониб топширган, бироқ ўзи The
Trump Organization даги улушини сақлаб қолган.
Бу йилги
президентлик сайловларида Республикачилар партиясидан номзод бўлган Трамп
президентлик даврида Форс кўрфазидаги араб давлатлари билан яқин алоқаларни
давом эттирди ва илк хорижга сафари учун Саудия Арабистонини танлади.
"Биз
Дубайдаги машҳур Trump Tower ишга туширилиши билан минтақадаги иштирокимизни
янада кенгайтиришдан фахрланамиз", деди Trump Organization ижрочи
вице-президенти ва собиқ президентининг ўғли Эрик Трамп ўз баёнотида.