Халқаро ҳаёт
БМТ: Суданда 23 миллион киши тўйиб овқатланаётгани йўқ
Суданда ҳукумат армияси ва ҳарбийлашган Тезкор Ҳаракат Кучлари ўртасида 15 ойдан буён давом этаётган тўқнашув туфайли энг камида 16 минг киши ҳалок бўлди, 7,2 миллиондан зиёд киши ўз уйларини ташлаб кетди. Шунингдек, 23 миллион киши тўйиб овқатланмаслик, 750 минг киши эса буткул очарчилик ёқасида.
Давомини ўқиш...101524.07.2024 11:45ҲАМАС Парижда "қон дарёси"ни оқизиш ҳақидаги видеога алоқадорлигини рад этди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ташкилот номидан номаълум шахснинг Париж Олимпиадасида “қон дарёси”ни оқизиш билан таҳдид қилган видеога алоқадорлигини рад этди. Кузатувчиларнинг фикрича, Фаластин қаршиликларини ёмонотлиқ қилишга уриниш ортида Исроил ва унинг иттифоқчилари турибди.
Давомини ўқиш...89224.07.2024 11:05Британия армияси раҳбари уч йил ичида урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Британия Қуролли Кучлари қўмондони генерал Роланд Уокер келгуси уч йил ичида урушга тайёргарлик кўриш, 2027 йилгача британ армиясининг жанговар қобилиятини икки баробарга ошириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Россия, Эрон ва Хитой Британияга хавф туғдириши мумкин. “Уруш муқаррар эмас, аммо можарога тайёргарлик кўриш ва унинг олдини олиш учун вақт етарли”, деди қўмондон.
Давомини ўқиш...71424.07.2024 10:25Бангладешдаги тартибсизликлар қурбонлари сони 187 кишига етди
Бангладешда давлат иш ўринлари учун квота тизимига қарши кенг кўламли намойишлар Олий суд ҳукумат қарорини бекор қилганига қарамасдан давом этмоқда. Тўқнашувларда камида 187 киши ҳалок бўлди. Комендантлик соати пайшанбагача узайтирилди, бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчирилган. Бош вазир Шайх Ҳасина чекловчи чоралар вазият яхшиланмагунча давом этишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...62324.07.2024 08:51Исроил Фаластиндаги 9 ойлик қатлиом урушида нималарни йўқотди?
Исроилнинг Фаластинда 2023 йил 7 октябрдан буён давом эттираётган қирғинбарот урушида нималарни йўқотди? Урушдан азият чекаётган, қурбон бераётганлар фақат Фаластин томоними – 9 ойда Исроилнинг йўқотишлари.
Давомини ўқиш...97024.07.2024 07:49Россияда ноқонуний муҳожирлар яшаётган жойлар ҳақида хабар қилганларга 100 минг рублдан мукофот пули бериш таклиф қилинди
Россия Давлат Думаси депутати Сергей Каргинов меҳнат муҳожирларининг ноқонуний яшаш жойлари ҳақида хабар берган россияликларга 100 минг рубль миқдорида бонуслар тўлашни таклиф қилди. Депутат ўз таклифини муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар тобора зўравонликка айланиб бораётгани билан изоҳлади. Айни пайтда мамлакатдаги меҳнат муҳожирлари сони охирги 10 йилдаги энг паст даражага тушган.
Давомини ўқиш...72823.07.2024 16:30Бомбаланаётган Ғазо: 291-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 291 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...67423.07.2024 14:30Эфиопиядаги кўчкида камида 157 киши ҳалок бўлди
Эфиопия жанубида кучли ёғингарчиликлар сабабли рўй берган кўчкиларда ҳалок бўлганлар сони камида 157 нафарга етди. 21 июль куни рўй берган кўчкидан ҳалок бўлганларни қутқаришга йиғилганларнинг кўпчилиги иккинчи кўчки остида қолиб ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
Давомини ўқиш...67623.07.2024 13:35ҲАМАС ва ФАТҲ Хитойда келишув имзолади
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Фатҳ партияси вакиллари Пекинда ўн йилликлар давом этган зиддиятларга барҳам бериш ва Фаластин бирлигини мустаҳкамлаш бўйича келишувни имзолади. 21 июль куни Фаластин гуруҳлари ўртасида бошланган музокараларда ҲАМАС ва Фатҳдан ташқари, яна 12 та Фаластин ҳаракати вакиллари иштирок этди.
Давомини ўқиш...76323.07.2024 12:38Саудия Арабистони Яманга зарба беришга алоқадорлигини рад этди
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқлар ва ОАВда қироллик Исроил Яманнинг Ҳудайда шаҳрига берган авиазарбаларига алоқадор экани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. “Қироллик ҳеч кимнинг ўз ҳаво ҳудудини бузишига йўл қўймайди”, - деди Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки Ал-Малики.
Давомини ўқиш...63523.07.2024 10:37