19.07.2024 14:47

Бангладешда талабалар намойишлари қурбонлари сони ортмоқда

Бангладешда ҳукуматнинг ишга жойлашиш квотасига қарши намойишлар тартибсизликларга айланиб, 39 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар бермоқда Al-Sharq al-Awsat.

Пайшанба куни полиция билан тўқнашувларда 22 киши ҳалок бўлганидан сўнг мамлакатда интернет ва мобил алоқа бутунлай ўчирилди.

Намойишчилар давлат телевидениеси идорасига бостириб кирган, бинонинг автотураргоҳи ва фойесида ёнғин бошлаган.

“Мен қочишга муваффақ бўлдим, бироқ бир нечта ҳамкасбларим ичкарида қолиб кетишди. Ҳужумчилар бинога кириб, мебелларни ёқиб юборишган”, — деди ходимлардан бири.

Мамлакатдаги барча масжидларда тартибсизликларда ҳалок бўлганлар учун жаноза намози ўқилмоқда.

Мамлакат раҳбари Шайх Хасина мухолифатдаги Бангладеш миллатчилар партиясини вазиятни беқарорлаштирганликда айблади. ҳуқуқ-тартибот идоралари партиянинг талабалар қаноти фаолларини ҳибсга олишни бошлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.