Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 288 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Халқаро суд қароридан сўнг босқинчилар Ғазонинг барча ҳудудлари - Жабалия, Нусайрат ва Бурейж лагерлари, Шайх Радван ҳудуди, Хон Юнис, Ғазо маркази, Рафаҳ ва Дайр ал-Балаҳга янада катта куч билан ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38 848 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Халил, Наблус, Байтлаҳм, Қалқиля ва Женинга бостириб киришади. Босқинчилар 2 ҳафта олдин қўйиб юборган 19 ёшли йигит ўлдирилган.

▪️Ал-Қассам бригадалари Ал-Қудс жангчилари билан биргаликда Нитсарим ўқи ва Рафаҳда босқинчилар отрядига ҳужум қилди. Жумладан, Рафаҳ шаҳри ғарбидаги Тал-ас-Султан мавзесида Исроил пиёда аскарлари туннелда олдиндан тайёрлаб қўйилган пистирмага туширилди.

▪️Ҳизбуллоҳ: Кун давомида босқинчиларга қарши 16 та операция ўтказдик. Шунингдек, Иллитдаги 91-дивизион штаб-квартираси позицияларига «Жиҳод» ракеталари билан ҳужум қилинди.

▪️ЖССТ: Ғазодаги оқава сувларда полиомиелит вируси аниқлангани кўчирилган фаластинликлар аллақачон юқтирилган ва вирус айланиб юрганини англатади. Бу янги фалокат.

▪️Яман, Иордания, Ливан, Покистон, Тунис, АҚШ ва Канадада Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун минглаб намойишлар бўлиб ўтди.

Мавзуга алоқадор