Исроил парламенти Фаластин давлатчилигини рад этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди
Исроил парламенти Фаластин давлатчилигини бутунлай инкон этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Нетаняху коалицияси ва ўнг қанот мухолифат партиялари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси 68 овознинг мутлақ кўпчилиги билан қабул қилинди.
"Исроил
Кнессети Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин давлати ташкил этилишига
кескин қарши”, - дейилади резолюцияда.
Қонун
лойиҳаси, шунингдек, чоршанба куни қирол Чарлз томонидан Британиянинг икки
давлат сиёсатини тасдиқловчи баёнотига бевосита зиддир.
Эслатиб
ўтамиз, БМТ экспертлари гуруҳи Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш учун барча
мамлакатларни Фаластин давлатини тан олишга чақирган эди.
БМТ аъзоси
ҳисобланган Фаластинни бугунги кунда дунёнинг 147 та мамлакати, жумладан,
Ўзбекистон (1994 йилда) давлат сифатида тан олган.