• Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонлик доимий иш билан таъминланиши мумкин

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.

  • «Тошкент Қуръони» реставрация қилинади

    Президент топшириғига кўра, «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган. Ушбу китоб Тошкентдаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Мўйи Муборак» мадрасасидаги музей-кутубхонасида сақланмоқда. Қўлёзма учинчи халифа Усмон ибн Аффон топшириғи билан VII асрда ҳижоз ёзувида қайта ёзилган.

  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди

    Туркия пайшанба кунидан Исроил билан барча савдо алоқаларини – экспорт ва импортни тўхтатди. Мамлакат ҳукумати бу ҳақда расмий маълумот бергани йўқ. Бироқ Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац хабарни тасдиқлаб, қарши чоралар кўрилишини билдирди.

  • Қирғизистонда музқаймоқ ортилган юк машинаси ўнлаб болаларни босиб кетди

    Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида музқаймоқ ортилган кичик юк машинаси «Манас» достонини ўқиш бўйича умумхалқ акциясида иштирок этаётган бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини босиб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 31 бола жароҳатланди. Ҳайдовчи қўлга олинди.

  • Тожикистон 25 давлат учун визасиз режим жорий қилди

    1 майдан бошлаб 25 давлат фуқаролари Тожикистонга 30 кунгача муддат визасиз келишлари мумкин бўлди. Яна 16 давлатнинг 55 ёшдан ошган фуқаролари 14 кунгача визасиз киришга рухсат олди. 14 та давлат фуқаролари эса Тожикистонга визаларни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.

  • Исроилга қарши Америка интифодаси, умидбахш намойишлар

    Мамлакат бўйлаб минглаб америкалик талабалар яҳудий халқига нисбатан қандайдир патологик нафрат туфайли ўз келажагини ва ўз хавфсизлигини хавф остига қўйиб, норозилик билдирмаяпти. Улар буни Исроил давлати томонидан Ғазода ҳимоясиз фаластинликларга қарши амалга оширилган оммавий қирғинни тўлиқ рад этиш ва унга бўлган ҳақли ғазаб важидан амалга оширмоқдалар – журналист, The Palestine Chronicle муҳаррири Рамзи Баруднинг мақоласи.

  • Тожикистонликлар ортидан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Россияга киришда тақиққа учрамоқда

    Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва ер усти ўтказиш пунктларида нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, ушлаб турилганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ундан икки ҳисса кўпи — Ўзбекистондан келган муҳожирлар, қолганлари Қирғизистон вакиллари.

  • “Толибон” туризмни ривожлантирмоқчи

    Сўнгги 2 йил ичида Афғонистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 10 баробар ошди. Жумладан, 2021 йилда ушбу мамлакатга 691 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2 минг кишидан ошди. Ўтган йили эса 7 мингга яқин хорижлик ташриф буюрди. Бироқ туризмни ривожлантириш ҳали ҳам бир қатор тўсиқларга дуч келмоқда. “Толибон” ушбу тўсиқларни бартараф этишга ваъда берди.

  • Бомбаланаётган Ғазо: 209-куннинг асосий воқеалари

    Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 209 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

  • Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди иш бошлайди

    Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қатор таклифларни тақдим этди. Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мос келувчи «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.

189
190
191

...

287

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.