24.12.2024 06:45
Россия прокуратураси кўпхотинлик ҳақидаги фатвони рус қадриятларига зид деб атади
Россия Бош прокуратураси РФ мусулмонлари диний бошқармаси раисига кўпхотинлилик бўйича таклиф киритди. Бу ҳақда РИА Новости назорат агентлигидаги манбага асосланиб хабар бермоқда.
“Россия мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгашининг 17 декабрдаги “Россия мусулмонлари жамиятида кўпхотинлилик масаласи” теологик хулосаси амалдаги қонунчилик ва давлат оила сиёсати асосларини асраб-авайлаш ҳамда анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига зиддир. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси марказлашган диний ташкилоти раисига қонун бузилишини бартараф этиш таклифи киритилди”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, Бош прокуратура РФнинг Оила кодекси фуқаролардан бири бошқа рўйхатдан ўтган никоҳда бўлса, никоҳга рухсат бермаслигини таъкидлади. "Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида"ги федерал қонунда эса диний ташкилотлар, агар Россия қонунчилигига зид бўлмаса, ўзларининг ички қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилишлари мумкинлигини белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши бир қатор шартлар асосида кўпхотинликка рухсат берувчи фатвони қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.