24.12.2024 13:30
Бомбаланаётган Ғазо: 445-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳий, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 32 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан бери 45317 киши шаҳид бўлди.
▪️Камол Адван касалхонаси учинчи кундирки фашистлар ҳужумига учради. Босқинчилар шифохона деворлари яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатиб юбориши оқибатида 20 нафар тиббиёт ходими ва бемор жароҳат олди.
▪️Дайр ал-Балахада нацистлар очликдан азоб чекаётган фаластинликларга гуманитар ёрдам олиб кетаётган карвонга ҳужум қилишди, натижада тўрт нафар қўриқчи ҳалок бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Байт Лаҳиядаги бинода бир гуруҳ исроиллик аскарларни йўқ қилди. Олдин жангчилар пичоқли ҳужум уюштириб, бинони қўриқлаётган 3 нафар аскарни ўлдирган. Операциядан сўнг жангчилар асирга олинган бир неча фаластинликни босқинчилар қўлидан озод қилишга муваффақ бўлди.
▪️Хусийлар Исроилга ракета отишди. 20 нафар кўчманчи жароҳат олди, Бен Гурион аэропорти ёпилди. Аввалроқ ҳаракат вакили Асқалон ва Яфадаги ишғолнинг иккита ҳарбий объектига ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди.
▪️Ғарбий Соҳилда, Женинда босқинчилар бир ўсмирни ўлдирди, Байтлаҳмда бир аёл яраланди. Босқинчилар Тулкармдан чиқиб кетганидан сўнг, босқинчилар томонидан инфратузилманинг кенг кўламли вайрон қилингани акс этган видеолар интернет орқали тарқатилди.
▪️Словения Ғазодаги геноцид туфайли Исроилни "Eurovision - 2025" танловида иштирок этишдан четлаштириш бўйича расмий сўров юборди. Агар бу талаб бажарилмаса, Словения норозилик белгиси сифатида мусобақадан чиқади.
▪️Швеция, Канада, АҚШ, Иордания, Финляндия, Малайзия, Буюк Британия, Норвегия, Жанубий Кореяда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли акциялар ўтказилмоқда.
▪️Босқинчиларнинг мудофаа вазири биринчи марта Исмоил Ҳания қотиллиги учун Исроил масъулиятини тан олди.