24.12.2024 08:11
516
Президент Мирзиёев Санкт-Петербургдаги МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25-26 декабрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитларида иштирок этади.
Ўзбекистон раҳбари МДҲга аъзо мамлакатлар давлат етакчиларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
Саммитлар кун тартибидан кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Биргаликда бажарилган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.