Ўзбекистон тергов вақтидаги қийноқларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Давомини ўқиш...51421.01.2025 15:15АҚШ ва Афғонистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди
“Толибон” 20 йил муқаддам Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ўғирлаб кетилган ва Калифорнияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Хон Муҳаммад америкалик асирлар эвазига озодликка чиққанини маълум қилди. Ҳаракат унинг озод қилинишида ёрдам бергани учун Қатарга миннатдорчилик билдирди.
Давомини ўқиш...94521.01.2025 14:00Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...23521.01.2025 13:15Тожикистон шимолида кондаги ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Айний туманида жойлашган Фон-Ягноб кўмир конида ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Ҳодисага хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки ҳудуддаги тоғ жинсларининг беқарорлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Давомини ўқиш...48521.01.2025 12:30Трамп ташқи ёрдам дастурларини 90 кунга тўхтатди
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан сўнг 200 дан ортиқ фармонни имзолади. Улар орасида АҚШнинг барча ташқи дастурларини, шу жумладан Украинага ҳам, 90 кунга тўхтатиш, , ЖССТ ва Париж иқлим келишувларидан чиқиш, федерал ҳукумат фақат иккита ўзгармас жинс - эркак ва аёлни тан олишини кўзда тутувчи ҳужжатлар бор.
Давомини ўқиш...114321.01.2025 11:45Туркияда меҳмонхонадаги ёнғинда 66 киши ҳалок бўлди (янгиланди)
Туркиянинг Болу вилоятидаги тоғ-чанғи курортида юз берган йирик ёнғинда 66 киши ҳалок бўлди, 50 дан зиёд киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...69921.01.2025 11:00Мексика оммавий депортацияга тайёрланмоқда
Мексика ҳукумати АҚШдаги беш миллион ноқонуний мексикалик муҳожирларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Дональд Трамп ваъда қилган АҚШ тарихидаги “энг йирик депортация операцияси”га тайёргарлик доирасида ҳукумат 2600 дан ортиқ адвокат ва 2200 консуллик ходимини сафарбар қилди. Шунингдек, чегараолди шаҳарларда вақтинчалик бошпаналар қурди.
Давомини ўқиш...92221.01.2025 10:15Учта мусулмон ҳудуд Россиянинг энг хавфсиз субъектлари бўлди
2024 йилда Россия ҳудудлари орасида жиноятчиликнинг энг паст даражаси Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда кузатилди. Жумладан, Чеченистонда ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига атиги 17 жиноят тўғри келган. Таққослаш учун, мамлакат миқёсида бу кўрсаткич ўртача 131 тани ташкил этади.
Давомини ўқиш...119421.01.2025 09:30Ўта ўнг партия Италияда ниқобни тақиқлашга чақирмоқда
Италияда ўта ўнгчи «Лига» партияси жамоат жойларида юзни беркитувчи либос қисми – ниқобни тақиқлаш таклифини илгари сурди. Ушбу тақиқ бузилган тақдирда 30 минг еврогача жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси жорий этиш таклиф этилмоқда.
Давомини ўқиш...95521.01.2025 08:45Нигерияда яна бензовоз ҳалокати: 80 киши оммавий қабрга кўмилди
Нигерияда бензовоз ағдарилиши натижасида 60 тонна ёқилғи ерга тўкилди. Уни йиғиш учун оломон тўпланган вақтда портлаш рўй берди ва камида 86 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг камида 80 нафари оммавий қабрга кўмилди. Октябрда ҳам худди шундай ҳолатда 180 дан ортиқ одам ўлганди.
Давомини ўқиш...68921.01.2025 08:00
...