21.01.2025 14:00

АҚШ ва Афғонистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди

“Толибон” АҚШ билан маҳбуслар алмашинуви чоғида Афғонистон фуқаролари озод этилгани ҳақида хабар берди, деб маълум қилди Al Jazeera.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги озод этилган америкаликлар сони ва уларнинг исмларига аниқлик киритмади. Маълумки, улар 20 йил аввал Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида америкаликлар томонидан ўғирлаб кетилган ва Калифорнияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Хон Муҳаммадга алмаштирилган.

“Афғонистон Ислом Амирлиги ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги узоқ ва самарали музокаралардан сўнг афғон мужоҳиди Хон Муҳаммадни Америка фуқаролари эвазига Америка қамоқхонасидан озод қилиш тўғрисида келишувга эришилди”, — дейилади сешанба куни Афғонистон ТИВ хабарида.

“Афғонистон Ислом Амирлиги ушбу алмашинувни мунозарали масалаларни мулоқот орқали ҳал этишнинг яхши намунаси сифатида баҳолайди ва биродар Қатар халқига музокараларда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиради”, — дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.