21.01.2025 08:00

Нигерияда яна бензовоз ҳалокати: 80 киши оммавий қабрга кўмилди

Нигерияда ёқилғи ташувчи танкер билан содир бўлган даҳшатли ҳодиса натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлди. Маълумотларга кўра, ўтган шанба куни Дико шаҳрида (Нигер штати) ёқилғи ташувчи машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида цистерна ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига маҳаллий аҳоли оқиб келган ва умумий ҳажми 60 тонна бўлган тўкилган ёқилғини йиға бошлаган. Оломон ёқилғи танкерини зич ўраб олган вақтда кучли портлаш содир бўлган.

Айни дамда 86 киши ҳалок бўлгани, элликдан ортиғи яралангани тасдиқланган. Воқеа қурбонларининг камида 80 нафари оммавий қабрга дафн этилган.

Шунга ўхшаш ҳодиса 2024 йил октябрь ойида ҳам рўй берган эди. Ўшанда ёқилғи цистернаси портлаши оқибатида 180 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Ўлганларнинг аксарияти цистернадан тўкилган ёқилғини йиғиб олиш вақтида юзага келган портлашда ўлганди.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.