Учта мусулмон ҳудуд Россиянинг энг хавфсиз субъектлари бўлди
2024 йилги маълумотларга кўра, Россия ҳудудлари орасида жиноятчиликнинг энг паст даражаси Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда кузатилди. Бу ҳақда РИА Новости Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар қилди.
Қайд
этилишича, Чеченистонда ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига атиги 17 жиноят тўғри
келган. Таққослаш учун, мамлакат миқёсида бу кўрсаткич ўртача 131 тани ташкил
этади.
Жиноятчиликнинг
энг юқори даражаси Карелия ва Олтой республикалари ҳамда Ненец автоном округида
қайд этилган. Ушбу ҳудудларда 2024 йилда ҳар 10 000 аҳолига 200 дан ортиқ
жиноят расмий равишда қайд этилган.
Умуман олганда, мамлакатда жиноятчилик даражасининг пасайиш
тенденцияси кузатилган.
Ўтган йили жиноятлар сони 1,8 фоизга камайиб, қарийб 1,9 миллион тани ташкил этган. 57 та
ҳудудда ижобий тенденция қайд этилган.