21.01.2025 12:30
288

Тожикистон шимолида кондаги ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Айний туманида жойлашган Фон-Ягноб кўмир конида ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси хабар берди.

Қўмита хабарига кўра, қутқарув ишларини олиб бориш учун воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Сўғд вилояти бўйича кон қутқарувчилари сафарбар этилган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар 1978, 1983 ва 1984 йилларда туғилган 3 нафар кончининг жасадларини кондан чиқариб олишди. Жасадлар туман касалхонасига етказилган.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ҳозирда коннинг қулаши сабаблари ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки кўмир қазиб олинадиган ҳудуддаги тоғ жинсларининг беқарорлиги сабаб бўлиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.