21.01.2025 11:00

Туркияда меҳмонхонадаги ёнғинда 66 киши ҳалок бўлди (янгиланди)

Туркиянинг Болу вилоятидаги тоғ-чанғи курортида юз берган йирик ёнғинда камида 66 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Фавқулодда ҳодиса «Карлакай» меҳмонхонасида тунги соат учлар атрофида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ресторан жойлашган қаватда содир бўлган. Бу қаватда 230 дан ортиқ киши истиқомат қилган, дея хабар беради “Анадолу”.

Ҳозирда қурбонлар сони 66 кишига етди. Ярадорлар сони 50 кишидан ошди. Шифокорлар уларнинг ҳаётлари учун курашмоқда.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳодисанинг сабаб ва оқибатлари ўрганилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.