21.01.2025 15:15
541

Ўзбекистон тергов вақтидаги қийноқларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунга тегишли қўшимчалар киритиш орқали, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида, ҳибсхонага келганидан бошлаб 2 соат ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

Тиббий кўрик давомида шахснинг танасида жароҳат ва шикастланишлар аниқланган тақдирда зудлик билан прокурорга хабар берилиши тартиби ўрнатилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.