Исроил армияси Насир касалхонасига босқин пайтида турли ёшдаги 190 нафар ҳалок бўлган фаластинлик эркагу аёлни оммавий қабрларга дафн қилгани маълум бўлди. 500 га яқин киши ҳали ҳам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди.
Озарбайжон йиллар давомида босиб олинган ерларини озод қилар экан, Жанубий Кавказдаги статус-кво ҳам ўзгарди. Уруш ва мағлубият оқибатлари Арманистоннинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир қилишда давом этмоқда.
Умар ибн ал-Хаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди: "Эй мўъминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди".
Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлари аҳолиси учун 15 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами жўнатди. 100 тонна юкни ўз ичига олган мазкур ёрдам қиймати 10 миллиард сўмни ташкил этиши маълум қилинди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 197 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Қозоғистонда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги янги қонун қозоқ тилидаги ахборотлар улушини босқичма-босқич оширишга қаратилган. 2025 йилдан бошлаб қозоқ тилидаги теле ва радио дастурлар умумий ҳажмининг камида 55 фоизини, 2027 йилдан эса 60 фоизини ташкил қилиши керак.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламент ассамблеясининг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлисида Ассамблеянинг Фаластин давлатининг Ғазо секторидаги вазият тўғрисидаги баёноти лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон нуқтаи назари ва таклифлари ҳам инобатга олинди.
АҚШ ва Европа Иттифоқи босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга ҳужумлари билан танилган экстремист кўчманчи, «Лехава» ташкилоти асосчиси ва етакчиси Бензи Гопштейнга нисбатан санкциялар жорий этди.