Россиялик депутат қарияларни "мойка"да ишлатишни таклиф қилиб чиқди
Сургут шаҳар думаси депутати Евгений Барсов нафақахўрларни автоювиш шохобчаларида ишлатишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу иш нафақахўрлар учун қўшимча даромад манбаи бўлиши мумкин. Таъкидланишича, Барсов 10 та спорт самолёти, 29 та хонадон ва ер участкаларига эга.
Давомини ўқиш...51215.02.2025 12:48АҚШда трансгендерлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши тақиқланди
АҚШ армияси трансгендерларнинг ҳарбий хизматга киришини тақиқлади ва гендер ўтиш тартиб-қоидаларини амалга ошириш ёки уларга ёрдам беришни тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Ушбу қарор бугун, 15 февралдан кучга киради ва АҚШ армиясида ҳам эркак ва аёл доимий жинс сифатида тан олинади.
Давомини ўқиш...72715.02.2025 12:13Озарбайжон президенти Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шаръга мактуб йўллади
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Суриядаги сиёсий ўзгаришлар муносабати билан мамлакатнинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шаръга мактуб йўллади. Мактубда Алиев Озарбайжон Сурия билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Озарбайжон Сурияга мазкур муҳим ўтиш даврида зарур ёрдам кўрсатишга тайёр.
Давомини ўқиш...73615.02.2025 10:54Хитой ва Афғонистон алоқаларини мустаҳкамламоқда
Хитой Афғонистон билан темир йўл алоқасини йўлга қўйди ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали янги йўналишда биринчи юк поездини жўнатди.
Давомини ўқиш...50715.02.2025 09:36Ғазодаги қочқинлар лагерларини сув босди
Кучли ёмғир ва совуқ ҳаво туфайли кўчирилган аҳоли яшаётган ўнлаб чодир ва вақтинчалик бошпаналар сув остида қолган. Ишончли бошпаналарнинг йўқлиги Ғазода озиқ-овқат, тоза ичимлик суви, дори-дармон ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтиради.
Давомини ўқиш...69915.02.2025 07:56Ғарб брендларига бойкот: ресторанлар ва корпорацияларнинг даромади кескин камаймоқда
Мусулмон мамлакатларида Ғарб брендларига қарши бойкот уларнинг даромадларини кескин камайтирмоқда. Истеъмолчилар Исроилни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган компаниялар маҳсулотларидан воз кечмоқда. Энг катта зарар кўрган компаниялардан бири Americana Restaurants бўлди.
Давомини ўқиш...158215.02.2025 06:30Исроил ҳарбийлари Сурияга ўрнашмоқда
Исроил армияси жангчилари Суриянинг Кунейтра вилоятидаги Кудна қишлоғига жойлашаётгани айтилмоқда. Сурия манбалари қўшни Саида қишлоғида ҳам Исроил ҳарбий конвойи пайдо бўлгани, унда 12 та ҳарбий техника ва шахсий таркиб жойлашганини маълум қилган.
Давомини ўқиш...88214.02.2025 17:30АҚШнинг 14 штати Трамп ва Маскка қарши судга даъво қилди
АҚШда 14 та штат Президент Дональд Трамп ва Илон Маскка қарши федерал судга мурожаат қилди. Штатлар суддан Маскнинг ҳукуматдаги ваколатларини вақтинча чеклашни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, Маск Сенат тасдиғисиз ҳукумат қарорларига аралашмоқда ва федерал идораларни ёпиш ҳуқуқига эга бўлиб олган. Улар буни Конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда.
Давомини ўқиш...66314.02.2025 16:55Сурия уйғур талабалари учун бепул таълим дастурини ишга туширди
Сурия Маориф вазирлиги Шарқий Туркистонлик (уйғурлар) талабаларга бепул таълим берилишини эълон қилди. Энди Шом диёрида ушбу ҳудуддан келган болалар ва ёшлар бошланғич мактабдан тортиб то университетгача ҳеч бир харажатсиз ўқиши мумкин
Давомини ўқиш...118114.02.2025 16:10Узоқ йиллар бирга яшаганларга «мукофот пули» берилиши мумкин. Россияда
Россияда узоқ вақт (30 йил ва ундан кўп) бир никоҳда яшаганларга «мукофот пули» тўланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси давлат Думасига бугун, 14 феврал куни киритилади. Муттасил бир никоҳда 30 йил яшаганларга 30 минг рубл (335 доллар атрофида) берилади.
Давомини ўқиш...38714.02.2025 15:35
...