25.02.2025 10:15
421
Исроил бир араб қишлоғини 236-марта бузиб ташлади
Исроил қўшинлари Нажаф чўлидаги фаластинлик бадавийларнинг Арақиб қишлоғини яна вайрон қилиб, маҳаллий аҳолини бошпанасиз қолдирди.
Фаластиннинг WAFA расмий хабар агентлиги маълумотларига кўра, Исроил илк бор 2021 йилнинг 27 июль куни фаластинликларнинг турар-жой ҳуқуқидан маҳрум этиб, уй-жойларини бузишни бошлаган.
Хабарда Исроил аскарларининг 2010 йилдан бери ёғоч ва чодирлардан бошпана қуришга ҳаракат қилган фаластинликлар қишлоғини вайрон қилгани қайд этилган. Бадавийларнинг Арақиб қишлоғи 236-марта бузиб ташланди.
Қишлоқда 22 фаластинлик оиладан 86 киши истиқомат қилади.
Фаластинлик қишлоқ аҳолиси Исроил аскарлари томонидан ҳар бир вайрон бўлганидан кейин ўз уйларини тиклаб, қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.
Исроил Нажаф ҳудудидаги бошқа қишлоқлар сингари Арақибни ҳам электр ва сув каби асосий хизматлар билан таъминламайди ва бу ҳудудда яшовчи фаластинликларнинг ер эгалигини тан олмайди.
Фаластин манбаларига кўра, Тел-Авив маъмурияти ҳозиргача 220 минг фаластинлик истиқомат қилувчи Нажаф чўлининг 12 миллион гектар майдонидан 11 миллионини ўзлаштирган.