26.02.2025 10:54
506
Қозоғистон суд-тиббиёт экспертизасида танани ёришдан воз кечмоқчи
Қозоғистон ҳукумати суд-тиббий экспертиза давомида танани ёриб кўришдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради “Интерфакс”.
Қозоғистон адлия вазири Эрлан Сарсембаевнинг маълум қилишича, Қозоғистон халқининг “миллий ва диний анъаналарига” зид бўлган жасадларни ўрганиш ўрнига суд-тиббиёт фаолиятига “виртуал аутопсия”ни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Мазкур услуб ёрдамида одамларнинг танаси компьютер томографияси ёрдамида текширилади. Вазирнинг таъкидлашича, янги методикага ўтиш имтиҳонларни тезлаштириш билан бирга, уларни янада сифатли ўтказиш имконини беради.

