25.02.2025 17:08
525

Ўзбекистонда бегоналар учун хайрия маблағларини йиғиш тақиқланмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари жисмоний шахсларга фақат ўзи ёки яқин қариндоши учун хайрия йиғишга рухсат беришни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Кўнгиллилар эса ўзига бегона бўлган шахслар манфаати учун хайрия йиғишда фақат эълон бериш орқали кўмаклашади.

Хайрия қутилари фақат нодавлат ташкилотлар ва бошқа ҳомийлик қилувчи ёки олувчи юридик шахслар томонидан ўрнатилади. Улар нақд пул шаклида хайрияни фақат хайрия қутиси орқали йиғади. Хайрия қутиси шаффоф идиш бўлади, жойлаштириладиган манзил олдиндан эълон қилинади, уни очишда гувоҳлар қатнашади ва бу жараён видеотасвирга олиниб, жамоатчиликка эълон қилинади.

Хайрияларини йиғиш, хайрия қутиларини ўрнатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.